УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲА АМАЛДА

“Яшил макон” – 2023

УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲА АМАЛДА

Зомин туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида оммавий ҳашар ташкил этилди. Ҳашарда туман ҳокимлиги раҳбар ва ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги ташкилот ва идора ходимлари, жамоат бирлашмалари, ўзини-ўзи бошқариш органи вакиллари, оқсоқоллар ва ёшлар иштирок этди. Ҳашар нуронийларимизнинг эзгу дуолари билан бошланди.

Юртимиз бўйлаб қизғин давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида Зомин шаҳрининг юқори қир-адирлик ҳудудларидан 110 гектарига томчилатиб суғориш технологияси асосида манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари бошланган бўлиб, ўтган ҳашар давомида  туман иқлими, табиий жойлашувига мос 12000 тупдан ортиқ арча кўчатлари экилди.

Тумандаги маҳаллалар, фермер хўжаликлари, ташкилот ва корхоналар ҳудудига ниҳол ўтқазиш ишлари давом этмоқда. Зоминликлар куз мавсумида 551 минг тупдан ошиқ ниҳол ўтқазишни режалаштиришган.

Асад МУСТАФОЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *