УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ

Вилоят ҳокимлиги ҳамда мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси томонидан “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида байрам-концерти ташкил этилди. 500 га яқин ўқитувчиларни Президент мактаби ўқувчилари гулдасталар билан кутиб олишди. 

Байрам тадбирини вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоев, вилоят ҳокимининг воҳамиз устозларига йўллаган табриги билан очиб берди. Шундан сўнг мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг ривожланишига, ёшларни Ватанга муҳаббат, илму урфонга ҳурмат руҳида тарбияланишига муносиб ҳисса қўшаётган, ўзининг интеллектуал салоҳияти, шарафли вазифасини замонавий ёндашувлар билан адо этаётган бир гуруҳ фаол педагоглар алоҳида эътироф этилди. Улар “Халқ таълими фидойиси”, “Халқ таълими аълочиси”, “Олий таълим аълочиси”, Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси, “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари ҳамда вилоят ҳокими фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Тадбирнинг концерт қисмида театрнинг ижодий жамоаси томонидан намойиш этилган мусиқий саҳна кўринишлари ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Гулчеҳра ХИДИРОВА

Шерзод ЭГАМҚУЛОВ (фото)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *