ЯНГИ  БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Юртимизнинг барча ҳудудларида мамлакатимизнинг таянчи ва ифтихори бўлган Ватан ҳимоячилари куни “Миллий армия—Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида халқимиз томонидан катта хурсандчилик билан нишонланмоқда.

Мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамалаш йўлида бугунги кунда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Байрам арафасида Ғаллаорол тумани мудофаа ишлари бўлими биносининг фойдаланишга топширилиши ушбу йўналишда қилинган саъй-ҳаракатлар натижаси сифатида катта аҳамиятга эга бўлди.

14 январь—Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кенг жамоатчилик иштирокида замонавий талабларга жавоб берадиган ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланган туман мудофаа бўлими биносининг очилиш маросими ҳамда байрамга бағишланган туманнинг тантанали тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, полковник Сардор Қобилов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Гулнора Нормуродова сўзга чиқиб, юртимизда, хусусан Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларга яратиб берилаётган шароитлар, ёшларимизни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни жасорат ва матонат мактаби бўлган миллий армиямиз сафларида хизмат қилишга тайёрлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида гапирдилар.

Тадбир иштирокчилари бинода ҳарбий хизматчилар ва чақирилувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди ҳамда ҳарбий қисм оркестр жамоаси, туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилишди.

В.ҒАЙБУЛЛАЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *