ЁШ КАДРЛАР – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАЯНЧИ

Юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда таъкидлаганидек: “Биз Янги Ўзбекистонда “халқ хизматидаги давлат” тамойилини рўёбга чиқаришда сиз каби иқтидорли, жонкуяр ва етакчилик қобилиятига эга ўғил қизларимизга таянамиз”.

Сўнгги етти йилда бошқарув кадрлар таркиби анча ёшариб, 40 ёшгача бўлган раҳбарлар улуши 37 фоиздан 65 фоизга ошди. Бу мамлакатимизда ёшларга бўлган юксак ишонч ва имкониятлар ёрқин намунасидир.

Мазкур ислоҳотлар Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Жумладан, Дўстлик тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМга раҳбар этиб тайинланган Жўраев Нурилла Абдуллаевич ўз фаолияти давомида бир қатор ташаббускор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан жорий этилган “Сув ҳисоби” ахборот тизими асосида тумандаги барча истеъмолчилар билан шартномалар 100 фоиз расмийлаштирилган. Йилнинг дастлабки 5 ойида етказиб берилган сув миқдори бўйича далолатномалар тўлиқ шакллантирилиб, истеъмолчиларга имзолатиш ишлари жадал олиб борилган ва бу кўрсаткич бўйича вилоятда илғор натижалар қайд этилган.

Бундан ташқари, туманда ўрдакхоналар ташкил этилиб, 455 та ўрдак парваришланмоқда. Ёрдамчи хўжаликларда 140 бош қўй ва 300 та товуқ боқилмоқда.

Раҳбар ташаббуси билан ишчи-ходимлар учун 6 гектар ер майдонига полиз ва сабзавот экинлари экилиб, ҳосили уларга тарқатилмоқда. Шунингдек, коллекторларда балиқчилик йўлга қўйилган. Кўп йиллик мева ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, доимий парвариш қилинмоқда.

Ташаббускорлик, масъулият ва ҳалоллик мезонларини ўз иш фаолиятига асос қилиб олган фидойи ходимлар “Ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилмоқда.

-Президентимизнинг ёшлар билан учрашувда айтган ҳамма фикрларини жон қулоғимиз билан эшитдик. Аввало, шундай Президентимиз борлигидан, у инсоннинг ёшларга эътиборидан ғурурландик. Президентимиз белгилаб берган йўлдан юриб, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшиш учун бор куч-ғайратимизни аямаймиз,
– дейди Дўстлик тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директориНурилла Жўраев.

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ёш кадрларга доимий равишда ишонч билдириб, уларнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур шароитларни яратиб келмоқда.

 

Шерзод БУТУНБОЕВ,

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот котиби. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *