ЁШЛАР УЧУН БАНДЛИК ДАСТУРИ

Жорий йил бошидан буён Бахмал туманида ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш ва тадбиркорликка йўналтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишлар нафақат рақамлар билан, балки ҳаётга тадбиқ этилган лойиҳалар орқали ҳам ижобий натижа бермоқда.

Энг аввало, тумандаги ишсиз ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 237 нафар ёш йигит-қизлар учун махсус бандлик дастурлари ишлаб чиқилди. Улар маҳалла, сектор, туман ва вилоят миқёсида координация қилиниб, жойларда амалий ишлар ташкил этилди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 178 нафар ёшга ёрдам кўрсатилиб, уларнинг билим олиши учун барча шароитлар яратилганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 232 нафар ёшга 5 миллиард 549 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткичлар туман иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга, ёшлар бандлигининг ошишига хизмат қилаётгани эътиборга лойиқ.

Ташқи меҳнат миграциясида бўлган ёшлар билан доимий мулоқотни таъминлаш мақсадида 1166 нафар хориждаги ёшлар рўйхати шакллантирилиб, улар билан мунтазам мулоқот олиб борилмоқда ва қайтган ёшларга маҳаллий иш ўринлари, ўқув курслари ва грантлар асосида ёрдам кўрсатилмоқда.

Бахмаллик ёшларни ижтимоий-иқтисодий ҳаётга фаол жалб этиш, уларнинг бандлиги ва тадбиркорлик салоҳиятини кучайтириш борасида бошланган ишларга кенг кўламда ёндашилмоқда. Бу эса тумандаги ёшлар орасида келажак сари ишонч ва фаол ҳаёт позициясини шакллантиришга хизмат қилиб келмоқда.

Туманни географияси, тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, учта – тепа, ўрта ва пастки ҳудудларга бўлиш мумкин. Денгиз сатҳидан 1200-2000 метр баландликда жойлашган тепа ҳудуд боғдорчиликка ихтисослашган бўлиб, бу ерда дунёга донғи кетган Бахмал олмаларидан ташқари, “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида аҳоли томорқаларида қулупнай, картошка, экспорт учун мўлжалланган, ҳажми (калибри) йирик бўлган лалми мош ва нўхат етиштирилмоқда.

Зоир ЭРГАШЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *