Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон – табиий ресурсларга бой, шу билан бирга энергетик инфратузилма салоҳиятига эга давлатлар. Aвазада бўлиб ўтган саммит доирасида энергетика масаласида ҳамкорлик муҳокамаси нафақат ташқи бозорларга йўналтирилган экспортни ошириш, балки ички барқарорликни таъминлашга қаратилган қўшма ҳаракатлар учун платформа яратди.
Aйниқса, қайта тикланувчи энергетика соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳим аҳамиятга эга. Уч давлатда ҳам қуёш ва шамол энергетикасини ривожлантириш режалари бор.
Бу жараёнда, Туркманистоннинг газ захиралари, Озарбайжоннинг нефт ва транспорт салоҳияти ҳамда Ўзбекистоннинг саноат имкониятлари ўзаро боғлиқ ҳолда ҳаракатланса, минтақа энергетикаси нафақат ўзини, балки бошқа давлатларни ҳам таъминлайдиган даражага етиши мумкин.
Саид Донишев,
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати.