ЖИЗЗАХЛИК ЎҚУВЧИ “СЕН ИСТЕЪДОДЛИСАН” ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ

Мазкур танлов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бу йил биринчи марта республика кўламида ташкил этилди.

Эстрада-вокал ва тасвирий санъат йўналишларида 5 минг нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этган танловда инклюзив таълим олаётган болалар ҳам фаол қатнашиб, ўз йўналишларида ғолибликни қўлга киритишди. Республика миқёсидаги ушбу кўрик-танловга бутун мамлакат бўйлаб минглаб ўқувчилар ҳужжат топширди. Улар орасидан сараланган энг иқтидорли 28 нафар ёш истеъдод соҳиблари финал босқичида иштирок этди. Танлов А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида ташкил этилди.

Танлов жараёнида ўқувчиларнинг ижодий тафаккури, саҳна маданияти ва индивидуал ёндашуви баҳоланди. Ҳар бир иштирокчининг ҳаракати, ҳар бир ижроси, ҳатто кичик деталлар ҳам алоҳида кузатилди. Чунки боланинг истеъдоди айнан шу нозик нуқталар уни бошқалардан фарқ қилдирувчи кучли томонлари орқали намоён бўлади.

Қувонарлиси, Шароф Рашидов туман 23-мактаб ўқувчиси Самандар Муродов Республика босқичида 1-ўрин эгаси бўлди.

Самандарнинг ғалабаси тумандаги таълим муассасаларида истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, санъатга бўлган қизиқишни кучайтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг амалий натижасидир.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *