ЖИЗЗАХЛИК ВЕЛОСПОРТЧИЛАР ҒОЛИБ

Жиззах шаҳрида велоспортнинг «BMX reysing« йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Чемпионатнинг жамоавий баҳсларида Жиззах-2 жамоаси эркаклар ўртасида, Жиззах-1 жамоаси аёллар ўртасида мамлакат чемпиони бўлди. Ёшлар орасида эса жиззахлик йигитлар ҳамда қорақалпоғистонлик қизлар жамоалари ғолибликни қўлга киритди.

        Яккалик пойгаларининг катталар тоифасидаги беллашувларда жиззахлик Отабек Ибрагимов, фарғоналик Авазбек Мирзаев ва Тошкент шаҳри вакили Артём Ананий шоҳсупанинг уч ўрнини эгалладилар. Аёллар ўртасидаги баҳсда жиззахлик Нозима Эгамбердиева ғолиб бўлди. Кейинги ўринларни самарқандлик Гулҳаё Жуманова ва Ҳожар Пардабоевалар эгаллашди.

         Ёшлар орасида ҳам жиззахлик велоспортчилар пешқадамликни қўлдан беришмади. Велоспортчиларимиз Ибрагим Абдувоҳидов, Чингиз Чулиев ва Манучеҳр Абдурасуловлар тенгдошларига ҳеч қандай имконият қолдирмай ғолиблик шоҳсупасига эга чиқишди. Қизлар баҳсида ҳам жиззахлик  Мадина Абдусатторова энг яхши натижани кўрсатиб биринчи ўринни эгаллади. Қорақалпоғистон Республикаси вакили Закима Толибоева иккинчи, яна бир жиззахлик велоспортчи Сабрина Жонқобилова учинчи ўринлар соҳиби бўлишди.

 

В.ҒАЙБУЛЛАЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *