ЗОМИНДА ТАЭКВОНДО WТ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 29 июлдаги “Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида  вилоятимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Зомин туманида жойлашган Даштобод шаҳарчасида республикамизда биринчи бор таэквондо WТ спорт марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Таэквондо WТ мактаби очилиши зоминлик ёшлар учун ажойиб совға бўлди. Марказда навқирон авлод вакиллари таэквондо сир-асрорларини ўргана бошладилар.

 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоамиз аъзоси, “Париж-2024” Олимпиадасига йўлланма олган таэквондочи Озода Собиржонова 2002 йил 7 декабрда Зомин тумани, Даштобод шаҳарчасида таваллуд топган. У спортга илк қадамларини Зомин туманида бошлаган. Ўйлаймизки, келажакда ушбу мактабдан Озода Собиржонова сингари юзлаб шижоатли спортчиларимиз етишиб чиқади.

В.ҒАЙБУЛЛАЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *