ОҒУФУРУШ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан Зарбдор туманида ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида каннабис етиштириш ва марихуана сақлаш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Унга кўра, Шарқ юлдузи маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Сардор Мелибоев (исм-шарифи ўзгартирилган)нинг яшаш хонадони ва ер хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда ушбу шахс ўз томорқасида 259 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётгани, шунингдек, яшаш манзилида умумий оғирлиги 14 кг 400 г миқдордаги марихуана моддасини сақлаб келаётгани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Юсуфбек САЙДАЛИЕВ.
(“Жиззах ҳақиқати”)