ЯНА БИР ИМКОН БЕРИЛДИ

Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайити Арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 392 нафар шахс афв этилди. Асосий жазодан тўлиқ озод этиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва озодликдан маҳрум этиш жазосини енгилроқ жазо билан алмаштириш орқали маҳкумларга енгилликлар берилди.
Жиззах вилоятидан 3 нафар шахс жазони ижро этиш муассасасидан шартли озод этилди. Пробация назоратида турган 7 нафар шахсга ишонч билдирилиб, жазодан озод этилди. Халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатлар намоён бўлган Президен Фармони қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган фуқароларнинг янги ҳаёт бошлаши учун муҳим имконият ҳисобланади.

Адҳам ШЕРМАМАТОВ,
Жиззах вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими Ахборот технологиялари гуруҳи катта мутахассиси.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *