ЧЎМИЛИШ ЧЎКИШ БИЛАН ТУГАМАСИН

Ёз – чўмилиш мавсуми. Катта-ю кичик бу пайтда иссиқ ҳаводан салқинланиш учун бир карра сувга бош ташлагиси келади. Аммо чўмилишда қатъий хавфсизлик қоидалари борки, унга амал қилмаслик қайғули ҳолатларга  олиб келади. Бир неча кун олдин Фарғон вилоятида содир бўлган уч кишининг чўкиб кетиш ҳолати ҳам ибрат бўлиши лозим.  

Шу сабаб қуйидаги хавфсизлик қоидаларига эътиборли бўлинг:

  • Белгиланмаган жойларда чўмилманг ва сузишни ўрганманг;
  • Оқар сувларда ёлғиз чўмилманг;
  • Нотаниш ва тақиқланган жойларда, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда чўмилманг;
  • Қирғоқдан узоқ сузиб кетманг;
  • Сув ҳавзаси олдида болаларни назоратсиз қолдирманг;
  • Чўмилиш вақтида белгиланган ҳудуддан чиқманг;
  • Сув ҳавзалари ёнига катталарсиз яқинлашманг;
  • Кўприклар, тўғонлар, қайиқлардан сувга сакраш қатъиян ман этилади.
  • Чарчаган, офтобда ортиқча қизиб кетган бўлсангиз, қорнингиз оч ва чанқаган бўлсангиз, чўмилиш тавсия этилмайди;
  • Ҳаво ҳарорати +25°С, сув ҳарорати +19°С дан паст бўлган ҳолатда чўмилиш соғлигингизга зиён етиши ва томир тортишишига олиб келиши мумкин.

Чўмилиш борасида ҳушёрлик саломатлик ва хавфсизлик гаровидир. Шундай экан, чўмилиш ҳавзаларидан фойдаланганда ҳушёр бўлиш,  маълум қоидаларга амал қилиш, айниқса, болаларнинг тақиқланган жойларда чўмилмаслигини назорат қилиш орқали уларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъулмиз.

 

И.ОҚБЎТАЕВ,

Ш.ФАЙЗИЕВ,

Жиззах шаҳар ФВБ Давлат ёнғин назорати инспекторлари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *