ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНЛАРИДА МЕҲР-МУРУВВАТ КЎРСАТИЛДИ

“Вақф” хайрия жамоат фондининг Жиззах вилояти филиали  Қурбон ҳайити кунларида яна бир хайрли ишга бош-қош бўлди. Вилоятимизда истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаролар, кўзи ожизлар, кам таъминланган оилалар, кекса ва ёлғиз қариялар, нуронийларнинг 100 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Байрам кунларида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Жиззах вилояти филиали томонидан кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ширинликлар, шунингдек, ташаббускор ва саҳий тадбиркорлар томонидан  моддий ёрдам пули ҳам  топширилди.

  —“Ҳайит туҳфаси” шиори остида саховат ойлигида муҳтожлар, кўп фарзандли, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронлар ва эҳтиёжмандларга озиқ-овқат, ширинликлар,  кийим-кечаклардан иборат хайрия ва эҳсонлар топшираяпмиз,—дейди “Вақф” хайрия жамоат фондининг Жиззах вилояти филиали раҳбари Бобур Кушбаков. —Шунингдек, моддий  ёрдам сўраган эҳтиёжманд фуқароларга ҳомийлар ва кўнгиллилар томонидан эҳсон ва ҳадялар ҳам топширилмоқда.

 Шароф Рашидов туманининг Саройлик, Эски Тошкентлик, Яхтанлик ҳамда Тараққиёт  маҳалласида истиқомат қилувчи Сиван Сатторов, Фурқат Каримов, Яхшибой Худойбердиев, Умид Жайнақов, Илёс Эшматов, Дониш Жабборов ҳамда Даврон Эргашев ва бошқа  бир қатор  тадбиркорлар ташаббуси билан эҳтиёжманд оилалар учун қурбонлик қилинадиган моллар гўшти 500 нафардан ортиқ хонадонларга байрам куни етказилди.

 Зоир ЭРГАШЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *