Жиззах шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчилари томонидан “Амалий фанларни ўқитишда замонавий ёндашув” номли семинар ташкил этилди.

Таълим жараёнига замонавий ёндашув соҳадаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, эришилган ютуқларни бойитиб бориш каби мақсадларга эришиш воситасидир. Тизимдаги анъанавий ва оммавий ўқув-тарбия жараёнлари ўрнига таълим муассасалари ривожланишида ўзига хос янгиликлардан фойдаланиш ўқув-тарбия жараёнига фойдали, самарали янгиликларни олиб кириш билан намоён бўлади. Семинарда очиқ дарс ўтказилган ҳар бир машғулот ана шундай янгиликларни кўрсатиб берди.

Жами 13 та синфда ўтказилган очиқ дарс информатика, табиий фан, технология, ўқиш каби фанлардан бўлиб ўтди. Информатикадан “Ҳаракатлар кетма-кетлиги”, табиий фандан “Табиат ҳодисалари”, “Жонли ва жонсиз табиат”, “Микробнинг фойдаси борми?” каби очиқ дарсларда ўқитувчилар мавзуни етказиб беришда замонавий ёндошувларга мурожаат этишди.
Семинарда вилоят педгогик маҳорат маркази раҳбари И.Аҳмедов ва методик хизмат кўрсатиш бўлими услубчиси Н.Мирзабекова иштирок этишди.
Наргиза ТОШМАТОВА,
мактабнинг бошланғич синф ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.