ЖИЗЗАХЛИКЛАР СОВРИНДОР БЎЛДИ

Наманган вилоятидаги «Паҳлавон» спорт мажмуасида таэквондо WT бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида «Uzbekistan Open» халқаро турнири ўтказилди.

Тўрт кун давом этган нуфузли мусобақада Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган спортчилар билан бир қаторда Россия, Эрон, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ҳиндистон вакиллари ҳам ғолиблик учун куч синашдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар давомида вилоятимиз таэквондочилари ҳам юқори техник тайёргарлик, чаққонлик, матонат ва ғалабага бўлган юқори интилишларини намоён этишди. Хусусан, кучли рақибларига қарши муносиб жангларда иштирок этган зоминлик Худойназар Шодмонов (+87 кг) олтин, Эсма Яҳёева (62 кг) ҳамда Дилноза Тангирова (53 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди. 

Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар медаль ҳамда дипломлар билан тақдирланишди.

Юсуфбек САЙДАЛИЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *