ОТ МУЧАЛИДА ТУҒИЛГАН ИНСОНЛАР КИМЛАР?

Келаётган йил тақвимга кўра от мучалига тўғри келади. Хушфеъл, очиқкўнгил, дўстона муносабатни қадрловчи, ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга тайёр, ташаббускор. Бу хусусиятлар айнан от мучалида таваллуд топган инсонларга хос.
От мучалидаги инсонлар жуда машҳур инсонлардир, дейилади у ҳақидаги тавсифда. Лекин баъзан ҳаддан ташқари кўп гапиришлари мумкин. Агар От билан узоқ вақт гаплашмасангиз, улар ўзларини йўқотиб қўйишлари мумкин, чунки сукунат улар учун энг оғир азобдир.
От мучалига мансуб инсонлар – қизиққонлик ва жозибадорлик тимсоли бўлиб, мафтункор, бошқаларга нисбатан эътиборли, ёрдамга ошиқувчи, дўстона хислатлари билан ажралиб турадилар. Бироқ, баъзан уларда қайсарлик жиҳатлари ҳам мавжуд бўлади.
Улар баҳслашишни ва турли мунозараларда қатнашишни жуда яхши кўришади. Уларнинг нутқи жозибали бўлади. От мучали вакилларидаги ҳалоллик, тўғрисини гапириш, яхши шаклланган ҳазил туйғуси ўзига жалб қилади. Лекин қалбан тушкун бўлганликлари учун кўпинча улар қўллаб-қувватловчи инсонларга эҳтиёж сезадилар.
Отлар фаол ва сабрсиз бўладилар. Улар мақсад сари тез ҳаракат қилишади, аммо шу билан бирга йўналишни тез-тез ўзгартириб туришади. Уларнинг қалбида шахсий ҳаётда ҳам, касбий соҳада ҳам омадсизликка учрашдан қўрқув ҳисси яшириниб ётади. Ҳатто энг кичик муаммо ва ташвишларни ҳам катта фожиа сифатида қабул қилишади.
От мучалида туғилган инсонлар яхши жисмоний тана тузилишга эга бўлиб, зўр дид билан кийинишади. Улар мақтовларни яхши кўришади, чунки ўзларига ўта ишонган инсондек кўринсалар ҳам, улар ўз фазилатларини тасдиқлаб туришларига муҳтож. Отлар бошқаларни мақташни ҳам усталик билан уддалашади, инсонлар жамиятида бўлишни жуда яхши кўришади. Шунинг учун ҳам улар концертларга, театрларга, спорт мусобақаларига боришни ёқтиришади. Отларда маълумотларни жуда тез ўзлаштириш ва эслаб қолиш қобилияти мавжуд. Уларнинг қизиқишлари жуда хилма-хил бўлганлиги сабабли бир вақтнинг ўзида бир нечта лойиҳаларда иштирок этишади.
Бу мучал вакиллари молиявий масалаларни муваффақиятли бошқарадилар, одатда пуллари етарли бўлади. Улар янги юртларда бўлишни, саёҳат қилишни ва турли ҳудудларни кезиб юришни ёқтирадилар.
Улар ўзларининг энергияси ва ижобий кайфияти туфайли мижозлар билан ишлашда, ташкилотчилик фаолиятида ва ораторликда тенги йўқ бўлишади. Катта интилишларсиз ҳам муваффақиятли карьера қилишлари мумкин, турли соҳаларда, жумладан нуфузли доираларда ҳам кўплаб танишларга эга бўладилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *