ХАТЛОВ: АРНАСОЙДА ЖАРАЁН ҚАНДАЙ?

«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонун ижроси юзасидан  маълумотига кўра, бугунги кунга  қадар туманда 4 минг 54 та кўчмас  мулк объекти хатловдан ўтказилди.

Кадастр ходимлари томонидан хатлов икки босқичда – дала ишлари ҳамда камерал ишлар кўринишида амалга оширилмоқда. Дала ишларида кадастр муҳандислари томонидан ҳар бир кўчмас мулк­нинг бино иншоотларини ўлчаш билан бир қаторда уларнинг конструктив элементларини ҳамда ер участкаларининг амалдаги чегараларини аниқлаш амалга оширилади. Камерал ишларда дала ишлари натижаларини тўплаш, таҳлил қилиш, бино-иншоотлар чизмалари ва ер участкаси чегараларини чизиш, топографик хариталарни яратиш ишлари амалга оширилади.

Қонун ижроси юзасидан жараёнларга 5 та кадастр ходимлари сафарбар қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар 4 минг 54 та кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилди. Шундан: хатловдан ўтказилган  3856 та кўчмас мулк объектларининг хатлов жамланмалари шакллантирилиб, республика ишчи гуруҳига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Ишчи гуруҳ томонидан:

– 3785 та кўчмас мулк объектларини UZKAD тизимига олиб ўтиш (миграция) лозим деб топилди;

– 269 та кўчмас мулк объект­ларининг хатлов жамланмаларини кўриб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

Хатлов жамланмалари тўлиқ шакллантирилган 3785 та кўчмас мулк объектлари UZKAD тизимига олиб ўтилди (қолган 71 та объектни бино-иншоотлари чизмалари ва ер участкаси чегараларини чизиш, топографик хариталарни яратиш ишлари амалга оширилмоқда). Шундан, қонун доирасида ҳал этилиши мумкин бўлган 2563 та кўчмас мулк объектларининг электрон йиғмажилдини кўриб чиқиш учун «ETIROF» ААТ орқали тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.

Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган режа-график асосида жойларда хатлов ишлари давом этмоқда. Юртдошларимиз мазкур режа-график билан kadastr.uz сайти орқали танишишлари мумкин.

Бахтиёр Холдоров,

Давлат кадастрлари палатаси Арнасой туман филиали раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *