ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ — ЭЪТИБОРДА

Арнасой туманида аҳоли хонадонларида чорвачиликни ривожлантириш, наслдор чорва моллари сонини кўпайтириш ва чорва учун мустаҳкам озуқа базасини яратиш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман ҳокими Одил Мусанов наслли чорвачилик билан шуғулланаётган, шунингдек, ушбу фаолиятни энди йўлга қўяётган хонадонларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди. Учрашувлар давомида хонадонларда чорва молларини парваришлаш, наслчилик йўналишини ривожлантириш, озуқа захирасини шакллантириш ва ем-хашак таъминотини тўғри ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда туманда имтиёзли кредитлар асосида чорвачилик фаолиятини йўлга қўяётган хонадонлар сони ортиб бормоқда. Мазкур йўналиш аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини кўпайтириш, гўшт ва сут маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда хонадонларда барқарор даромад манбаларини шакллантириш учун кенг имкониятлар яратмоқда.

Белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилиши чорвачилик тармоғида маҳсулдорликни ошириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва туманда қишлоқ хўжалигининг ушбу муҳим йўналишини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

 Сардор ЖЎРАКУЛОВ,

Арнасой туман ҳокимлиги матбуот котиби.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *