АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Аҳоли билан давлат органлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувида иштирокини янада кенгайтириш, Халқ қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-51-сон Фармони қабул қилинди.

“Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ушбу Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман /шаҳар/ ҳокимлари тегишли Халқ қабулхонасида жамоатчилик асосида рахбарлик қилиши, мунтазам равишда Халқ қабулхонасида фуқароларни шахсан қабул қилишлари белгилаб берилган.

Шу муносабат билан Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродовнинг шахсий қабуллари ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 10:00-14:00 гача ва ўринбосарларнинг шахсий қабуллари ҳафтанинг душанба кунидан жума кунига қадар соат 9:00-12:00 гача қилиб белгиланиб, ўтказилиб келинмокда.

Ҳозирги кунга қадар 67 та шахсий қабуллар ўтказилиб, 292 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг 110 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 70 тасига ҳуқуқий маълумот ва тушунтиришлар берилган, 112 таси Халқ қабулхонасининг Виртуал тизимига киритилиб, ижроси таъминланиши назоратга олинган. Бундан ташқари, ҳокимларнинг шахсий қабулларидаги мурожаатлари ҳар ҳафтада хокимлик аппарати йиғилишида муҳокама қилиниб, ижросини таъминламаган масъулларга нисбатан қатъий чоралар кўришлик белгиланган.

Ушбу Фармон қабул қилинишининг асосий мақсади, аҳоли билан давлат органлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни ташкил этишни таъминлаш, Халқ қабулхоналарининг ягона вертикал тизимини жорий этиш орқали улар фаолиятини самарали ташкил қилиш, Халқ қабулхоналарининг “маҳалла еттилиги”, давлат органлари ва ташкилотларининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимлари /ахборот хизматлари/ билан яқин ҳамкорлигини таъминлаш орқали мурожаатларнинг бевосита ҳудудларда қабул қилиниши ва кўриб чиқилишига эришишдан иборат.

Халқ қабулхоналари самадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман /шаҳар/даги Халқ қабулхоналарида мавжуд штат бирликлари доирасида Халқ қабулхонаси мудир ўринбосари лавозими жорий этилди.

Шунинг билан биргаликда Президент Халқ қабулхонасига қуйидаги ҳуқуқ ва ваколатлар ҳам белгилаб берилди. Жумладан,

-Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал ва Халқ қабулхоналарига мурожаат қилган шахсларни ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларини сўзсиз бажарилиши, зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва “маҳалла еттилиги” аъзолаини жалб қилган ҳолда ўрганилишини ташкил қилиш;

– давлат органлари, ташкилотлар раҳбарларининг шахсий қабул ўтказилиши ва ишонч телефонлари фаолиятини мониторинг қилиш;

– халқ депутатлари Кенгашларига таҳлилий ахборотлар киритиш;

-Давлат органлари, ташкилотлар раҳбарларига қонунчилик ҳужжатларини бузилиши, уларни келтириб чиқарган сабаб ва шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ҳамда кўриб чиқиш учун судга юбориш;

-мурожаатларда кўтарилган масалалар, важларни ҳар томонлама ўрганиш ва самарали ҳал қилиш юзасидан мурожаатларни кўриб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларга кўрсатмалар бериш, улардан статистик таҳлилий материаллар ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олиш, қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан мансабдор шахслар ва фуқаролардан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиб олиш каби ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва ваколатларга эга бўлиши мумкин.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади давлат органлари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахсларига мурожаатлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан ҳамда амал қилиши давлат иштирокидаги ташкилотларга ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига нисбатан ҳам тадбиқ этилади.

Илҳом ҲАЗРАТҚУЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Жиззах шаҳридаги Халқ қабулхонаси

мудири ўринбосари.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *