АДОЛАТ БОШ МЕЗОНИ

  Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Юртимизда ҳар бир соҳада рўй бераётган ўзгаришлар аввало инсон учун яратилаётган қулайликларнинг ёрқин ифодасидир. Жумладан, жиноят содир этиб, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ҳамюртларимизнинг афв этилиши ва уларнинг жамиятга мослашишига кўмаклашиш, «Меҳр» тадбири доирасида уруш ўчоқларидан аёллар ва болаларни қайтариш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси халқаро ҳамжамият томонидан ҳам кўп бора эътироф этилди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада кучайтириш, хусусан, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик мақсадида кенг кўламли ташкилий-амалий ва ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилиб, миллий қонунчилигимизни эса халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга оид ишлар қамрови ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодeксига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Кодекс «Рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби» номли янги 1021-модда билан тўлдирилди. Янги моддага кўра, озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан кодекснинг 971-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мезонлар асосида рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

Учинчи минтақавий ҳудуд 29-сон манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни тузалиш йўлига ўтган ёки тузалиш йўлига ўтмаган деб топиш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия аъзолари ҳар бир маҳкумлар бўйича унинг меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши, онгли равишда мустақил ишлаш кўникмаларининг шаклланганлиги, ўқишга ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиши, жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардаги иштироки, унинг ташаббуси, бошқа маҳкумларга ибрат бўлишга интилиши, муассасада ўрнатилган ички тартиб-қоидаларига риоя этиши, маҳкумга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилганлиги, унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилмаганлигига қараб маҳкумларни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш тўғрисидаги хулоса комиссия аъзолари томонидан расмийлаштирилиб, маҳкумнинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилди.

Йиғилишдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Жиззах вилояти вакили билан биргаликда маҳкумларнинг муаммоларини тинглаб, ечими бўйича тушунчалар берилиб, уларнинг ҳуқуқлари доимий давлат ҳимоясида эканлиги тушунтирилди. Маҳкумлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларини олишди. Шундан сўнг колониядаги барча маҳкумларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, қайта жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишдик. Ушбу колонияда қулай шароитларга эга бўлган  пайпоқ ишлаб чиқариш, тикувчилик, электромонтаж цехлари ҳамда нонвойхонада барча маҳкумларнинг иш билан бандлиги таъминланиб, ойлик маошлари ҳам ўз вақтида берилаётганига гувоҳ бўлдик.

Янги Ўзбекистондаги маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш борасидаги ҳуқуқий ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

 

Абдулазиз ХУЖАКОВ,

халқ депутатлари Жиззах

шаҳар Кенгаши депутати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *