ЎЗБЕГИМНИНГ МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАРИ

Ўзбек миллий либослари бу нафақат гўзал кийимлар, балки халқнинг тарихини, маданиятини ва урф-одатларини ўзида акс эттирадиган беқиёс санъат асаридир. Ҳар бир миллий кийим ўзига хос бўлиб, унинг нақшлари, ранглари ва тузилиши орқали халқнинг турмуш тарзини, қарашларини тушуниш мумкин.

Миллий либослар асрлар давомида шаклланиб, бугунги кунда халқимизнинг маданий мероси сифатида сақланиб келинмоқда. Уларни кундалик ҳаётда кийиш орқали кейинги авлодларга етказамиз ва ҳурмат ва қизиқишни уйғота оламиз.

Ўзбекистоннинг ҳудудларида турли хил миллий кийимлар мавжуд, уларнинг ҳар бири ўзига хос маъно ва аҳамиятга эга. Масалан, устида ишланган безаклар ва нақшлар, уларнинг қайси туман ёки вилоятданлигидан ва шу билан бирга ўзига хос тарихидан сўзлаб туради. Шу тарзда, миллий кийимлар халқимизнинг тарихий ва ижтимоий меросини ўрганишга ёрдам беради.

Гўзал либосларимизни кийиш нафақат эстетик ёки моданинг масаласи, балки маданият ва миллий идентификациянинг бир қисми сифатида кўрилиши керак. Улар халқнинг тарихий ўтмиши ва анъаналарини ҳурмат қилиш, миллий бирликни сақлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шу билан бирга, миллий либосларни кийиш ёш авлодни ўзининг илдизлари, маданияти ва миллий ғурури билан таништириш имконини беради. Ҳар бир ўзбекни миллий кийимларни кийишга чақириш — бу халқни бирлаштириш, унинг бой меросини сақлаш ва ҳурмат қилишнинг энг самарали йўлларидан биридир.

М.СОЛИЕВА,

Жиззах политехника институти Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси доценти

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *