Жорий йилнинг 4-чорагида “Эгизбулоқ” маҳалласида “BAZWOOL” МЧЖ томонидан “Базальт тошидан вата ишлаб чиқариш” лойиҳаси йўлга қўйилади. Корхона 2 гектар ҳудудда жойлашиб, бино ва иншоотлар майдони 2.0 минг кв.метрга тенг. Корхона йилига 30 минг тонна вата ишлаб чиқаради. Қиймати 70,0 млн долларга тенг бўлиб, келгусида 150 та янги иш ўрни яратилади.
—Корхонага замонавий ускуна ва жиҳозлар Европа давлатларидан олиб келинган бўлиб, ҳозирда ишлаб чиқариш биноси қуриб битказилган. Ускуналар босқичма-босқич ўрнатилмоқда, — дейди Фориш туман ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Фаррух Каримов.—Маҳсулотларининг асосий қисмини экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, улар қурилиш ва бошқа соҳаларда ишлатилади. Бундан ташқари, “BASFIBER TRADE” МЧЖ томонидан базальт тошидан тола ва мато ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилади. 22 гектар ер майдонига жойлашган лойиҳа қиймати 1 трлн 841 млн сўмдан иборат. Шундан ташаббускор маблағи – 566,5 млрд сўм, банк кредити – 93,7 млн долларни, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 19,1 млн долларни ташкил этиб, хорижий ҳамкори Қозоғистон давлатидаги TOO “Basaltwool.kz” корхонасидир. Ҳозирда лойиҳанинг қурилиш ишлари тўлиқ якунланган бўлиб, Европа давлатларидан олиб келинган ускуналар ўрнатилган. Бугунги кунда синов ишлари олиб борилмоқда. Корхонада йилига ўртача 25 минг тонна тола ва мато маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ишга тушиши билан бу ерда 277 та янги иш ўрни яратилади.
Холниса РАҲМОНҚУЛОВА