Мирзачўлда чиқинди ташиш шохобчаларии ҳолат ўрганилди
Мустақиллик байрами арафасида атроф-муҳитни тоза сақлаш, чиқиндиларнинг белгиланмаган жойларга ташланишининг олдини олиш ҳамда чиқинди ташиш шохобчаларининг ҳолатини яхшилаш мақсадида Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси ва “Эко-сфера” МЧЖ билан ҳамкорликда Мирзачўл туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жараёнда туманда жойлашган жами 11 та чиқинди ташиш шохобчалари қайта таъмирланди. Шохобчалардfги эскириб, ишдан чиққан чиқинди контейнерлари ўрнига 15 дона янги чиқинди контейнерлари жойлаштирилди. Шунингдек, 1 та чиқинди ташиш шохобчасида иккиламчи чиқинди хом ашёсини қабул қиладиган янги замонавий пункт бунёд этилди.
Эндиликда аҳоли томонидан топшириладиган иккиламчи чиқинди хом ашёси сараланиб, қайта ишлашга юборилади. Бу эса қаттиқ ва маиший чиқиндилар ҳажмининг камайишида муҳим аҳамият касб этади. Келгусида туман ҳудудида яна 3 та чиқинди ташиш шохобчаси бунёд этилиши режалаштирилган. Туман аҳолиси учун яратилаётган бу имкониятлар ҳудудда экологик барқарорликни таъминлашга ва аҳолининг экологик маданиятини оширишга хизмат қилиши табиий.
Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати