Шароф Рашидов тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан “Фаол ҳаётга қадам” лойиҳаси доирасида 67 нафар фуқаро ижтимоий қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, шунингдек, бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси доирасида жойларда кенг кўламли амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Шароф Рашидов туманида ҳам ушбу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида “Фаол ҳаёт сари қадам” лойиҳаси асосида катта ёшдагиларга комплекс ёрдам кўрсатиш ишлари босқичма-босқич йўлга қўйилди. Жумладан, Катта ёшдагилар шуъбаси томонидан ИҲМА тизими орқали келиб тушган 1022-рақамли ариза асосида ҳозирги кунга қадар 67 нафар эҳтиёжманд кекса фуқарога ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Бу борадаги фаолият Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 376-сонли қарорида белгиланган устувор вазифаларга ҳамоҳанг равишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга манзилли ёндашув асосида олиб борилмоқда. Ташаббуснинг асосий мақсади — юртимизда фаол қариликни тарғиб қилиш, кекса авлод вакилларининг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, уларни ижтимоий ҳаётдан четда қолдирмасликдир.
Ёрдам кўрсатилган фуқаролар томонидан билдирилган миннатдорлик ва ижобий фикрлар амалга оширилган ишларнинг самарасини яққол кўрсатади. Бу эса юртимизда ижтимоий адолат, меҳр-оқибат ва инсон қадри устувор эканини яна бир бор исботлайди.
Хушнуд ИЛҲОМОВ,
катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга
тушиб қолган оилалар билан ишлаш шуъбаси мудири.
Асрор ХУДОЙШУКУРОВ,
ушбу шуъба мутахассиси.