МИБ ХАБАРЛАРИ

➖🚘ҲАЙДОВЧИДАН ЖАРИМА УНДИРИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан жорий йил бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 65633 нафар қарздордан 25,2 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди.

Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг 2023 йил 31 октябрдаги фуқаро Ш.Б.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига асосан 8,25 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган. Бўлим давлат ижрочиларининг саъй-ҳаракати туфайли ушбу фуқаро томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланди.

Жамшид МУСУРМОНОВ,
Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро
бўлими давлат ижрочиси .

➖💵ҚАРЗДОР БИЛАН МУЛОҚОТДАН СЎНГ: Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар орқали қарзни ундириш юзасидан чиқарилган ижро варақаларига асосан барча қарздорлар ҳам тўловлардан бош тортади деб бўлмайди. Ҳуқуқий маданиятли, қарздорликни тўламасликнинг оқибатларини тўғри тушунтирилса, хулоса қиладиган фуқароларимиз ҳам кўплаб топилади.Фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг 2023 йил 11 октябрдаги фуқаро С.М. дан Фориш туман солиқ инспекцияси фойдасига 19,8 миллион солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган. Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро хужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Олиб борилган тушунтириш ишлари самара берди. Фуқаро ўз мажбуриятини тўғри англаб етди ва мавжуд қарздорликни тўлиқ тўлаб берди.

Азизжон НЕМАТОВ,
Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро
бўлими давлат ижрочиси

➖🏦ДАВЛАТ БОЖИ—МАЖБУРИЙ ТЎЛОВДИР: Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2023 йил 27 октябрдаги фуқаро И.Х.дан давлат фойдасига 21,1 млн. сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва шу куниёқ ижро ҳаракатларига киришилди. Бўлим давлат ижрочиларининг олиб борган тушунтириш ишлари натижасида фуқаро белгиланган давлат божидан қарзини тўлиқ тўлади.

Азимжон ШЕРҚУЛОВ,
Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро
бўлими давлат ижрочиси.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *