СОҲАДА ИНТИЗОМ МУҲИМ

“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъмимоти филиалида кадрлар билан ишлаш бўлими, МРОФ, техника хавфсизлиги ва марказий дистпетчерлик хизмати бошлиқлари томонидан навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди.

Унда газ жиҳозларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича чилангарлари (буюртма асосида) хизмат фаолияти давомида лавозим йўриқномаси бўйича ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажаришлари, таъмагарлик қилмаслик, мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиши, иш жараёнида истеъмолчилар билан суҳбатлашганда муомала маданиятига қатъий амал қилиш лозимлиги тушунтирилди.

Ишчи ходимларнинг биринчи вазифаси ички интизом қоидаларига амал қилиш эканлиги таъкидланди. Айниқса, газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатгач истеъмолчидан ортиқча пул талаб қилиш оғир оқибатларга олиб келиши уқтирилди. Шунингдек, газ ускуналарини текширишда хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш лозимлиги эслатилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *