Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29-сентябрдаги 30/1-575-сонли мажлис баёнига мувофиқ, юртимизда кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш мақсадида ноябрь — “Кексалар учун туризм ойлиги” дея эълон қилинди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, нуронийларнинг нафақат юртимиз бўйлаб, балки қўшни республикаларга ҳам саёҳати ташкил қилинаётир.
Яқинда “Кексалар ойлиги” доирасида бир гуруҳ ғаллаороллик нуроний отахонлар учун Тожикистонга саёҳат ташкил этилди. Сафар давомида улар қўшни мамлакатнинг тарихий обидалари, диққатга сазовор масканлари ва зиёратгоҳлари билан танишиб, янги руҳий озуқа ҳам илиқ таассуротларга эга бўлдилар. Саёҳат иштирокчилари юртимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланаётганидан мамнун бўлиб, тинчлик ва осойишталик учун шукроналар айтишди.
Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.