Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Корея атроф-муҳитни муҳофаза қилиш корпорацияси (K-eko) билан ҳамкорликда мамлакатимизда чиқиндиларни барқарор утилазация қилиш иншоотларини қуриш бўйича янги ҳамкорлик лойиҳаларини имзолади. Лойиҳани амалга оширишда антисанитар чиқинди полигонидаги экологик вазиятни яхшилаш, чиқинди газини йиғиш ва электр энергия ишлаб чиқариш орқали иссиқхона газлари чиқиш миқдорини камайтириш мақсад қилинган.

Мазкур келишув 2024 йилнинг 16 декабрь куни имзоланган бўлиб, 2026 йилнинг декабрь ойига қадар давом этади. Лойиҳа объекти вилоятимизнинг Шароф Рашидов тумани марказий чиқинди полигони ҳисобланади. Мазкур полигоннинг умумий ер майдони 25 гектарни ташкил этади. Бу ерга кунига Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари аҳоли хонадонларида ҳосил бўлган 336 тонна қаттиқ маиший чиқинди келтирилади.
Лойиҳа доирасида чиқиндиларни қазиш, кўмиш ва улардан электр энергияси олиш, яъни чиқинди газини йиғиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш иншоотларини қуриш, бундай иншоотларини ўрнатиш ва ҳудудий электр тармоқларига улаш ишлари олиб борилади.

Лойиҳа шартлари кўра ўзбекистонлик соҳа мутахассислари иссиқхона газларини камайтириш, чиқинди газларини йиғиш ва электр энегияси ишлаб чиқариш лойиҳасининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Корея республикасида семинар машғулотлари ўташи ҳам режалаштирилган. Жанубий Корея давлати вакиллари вилоятимизда бўлиб, лойиҳанинг илк баҳолаш босқичини амалга оширдилар. Айни вақтда мазкур объектда лойиҳа талабларига мос ўлчов ва стандартлаштириш ишлари олиб борилаяпти.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизмати раҳбари.