COCA-COLA ҲАҚИДАГИ АФСОНАЛАР ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?

Кейинги пайтда Coca-cola фирмасининг ичимликларининг зарарли таъсири ҳақидаги турли туман фикрлар матбуот юзини кўрмоқда. Бу фирманинг ичимликлари истеъмолини таъқиқлашдан олдин унинг таркиби билан танишиб олган маъқул.

Шакар табиий қанд лавлаги, шакарқамиш каби табиий ўсимликлардан олинган бўлса-да унинг инсон организмига таъсири ҳақида турли қарашлар мавжуд. Шакар суиистеъмоли кўпчилик ҳолларда кишилар организмига жиддий зарар етказиши исботланган. Kўпчилик алкоголсиз ичимликлар таркибида жуда кўп миқдорда шакар моддаси бор деб янглишади. Aслида тафовут унчалик сезиларли эмас. Алкоголсиз ичимликлар технологиясидан маълумки, ҳар 100 миллилитр ичимлик таркибида 9-11 грамм шакар мавжуд бўлади. Биргина узум шарбатининг ҳар 1 литрида ўртача 200, олма шарбатининг ҳар 1 литрида 100 граммгача шакар бўлади.

Coca colaнинг инсон организмига фаол таъсирини ўрганган олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, алкоголсиз ичимлик инсон организмига қабул қилинган мураккаб моддаларни оддий моддаларгача парчалар экан. Шунинг баробарида ичимлик ошқозон деворларига ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмайди. Алкоголсиз ичимликлар ичида фақатгина Coca cola фирмасининг маҳсулотларига табиий шакар қўшилади, бошқа рангли ичимликларга фойда зарари охиригача ўрганилмаган кимёвий (демак сунъий) шакарлар қўшилади.

Яна бир ҳолатни таҳлил этсак. Кўпчилик суюқликлар ичидан чойни афзал кўргани ҳолда кофе ичимлигининг ҳам ўз ишқибозлари бор. Ҳар куни камида бир чашка кофе ичадиган киши Coca cola ичимлиги ичадиган кишига қараганда камида икки баробар кўп кофеин қабул қилади.
Ичимликлар истеъмолида меъёрни билиш асосий кўрсаткич ҳисобланади. Инсон томонидан ишлаб ишлаб чиқариладиган бошқа кимёвий ичимликларга ўхшаб, Coca cola ичимлиги ҳам инсон организмига ҳеч қандай фойда бермайди. Шу билан бирга бир бокал ичилган ичимлик инсон организмига жиддий зарар ҳам етказмайди.

Биз Сизни ҳар куни бир литр Coca cola компанияси ичимликларидан ичишга чақирмаяпмиз. Унинг таркибидаги шакар саломатлигингизга фойдали бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун чой, ширинлаштирилган шарбат, турли лимонадлар, кофе ёки Coca cola компанияси ичимлиларини ичиш ихтиёрини ўзингизда қолдирамиз.

Али АҲМЕДОВ. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *