Дўстлик туманида 2025 йилги ҳосил учун 100 тонна тирик пилла хомашёси етиштириш режалаштирилган эди.
Пиллакорлар томонидан 100.2 тонна пилла етиштирилиб, режа 100,2 фоизга бажарилди. Бу кўрсаткич вилоятда биринчилар қаторида қайд этилди.

Ҳозирги кунда туманда 4 та марказлаштирилган ҳудудда, жами 303 та хонадон ва дала шийпонларида пилла парваришланиб, муваффақиятли натижаларга эришилди.
Бу йил туманда жами 1667 қути ипак қурти боқилди. Қишлоқ хўжалигининг ушбу нозик ва юксак масъулият талаб қилувчи тармоғига 4500 нафардан зиёд киши жалб этилди. Шу орқали пиллакорлар нафақат даромад, балки бир йиллик меҳнат стажи ҳам ортириш имконини қўлга киритишди.
Вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ахборот хизмати.