Шароф Рашидов тумани, “Бўстон” МФЙда яшовчи А.К. жорий йилнинг 4 май куни Жиззах шаҳрида жойлашган “ISHONCH” савдо дўконидан 7800000 сўмга скутер харид қилади. Аммо бир ҳафта ўтиб, скутерда носозлик кузатилган. Истеъмолчи дўконга бориб, сотувчига скутерни холатини тушунтириб, топшириб кетади. Дўкон ходимлари истеъмолчининг талабини бажармагандан сўнг, у Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг ишонч телефонига қўнғирок қилиб, мурожаат қолдиради.
Фуқаронинг мурожаати Жиззах шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ва “ISHONCH” савдо дўкони ходимлари иштирокида қонуний ўрганиб чикилди. Натижада истеъмолчига носоз скутер ўрнига янги скутер берилди. Истеъмолчига келтирилган бир миллионлик сўм зарар дўкон ходимларидан ундириб берилди. Истеъмолчининг талаби тўлиқ қаноатлантирилди. Бу ҳакда мурожаатчи дўкон ходимларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини ёзма равишда билдирди.
Гулбаҳор МУСИНОВА,
Жиззах шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси.