ОБОД ЖОЙДА БАРАКА БЎЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтириш ва ҳудудларнинг яшиллик даражасини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2026 йил 1 октябрдан республикамизда “Тозалик ва озодалик долзарб икки ойлиги”  ўтказилмоқда.

Ҳўш, бу борада вилоятимизда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Мухбиримизга бу ҳақда вилоят Чиқиндиларни бошқариш ва церкуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Усмонов қуйидагиларни маълум қилди.

Вилоятимизнинг маркази Жиззах шаҳри ва барча туманларда чиқиндилар билан боғлиқ  340 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. 336 нафар, жумладан, 162 нафар мансабдор шахсларга ва ҳуқуқбузарларга нисбатан 653,8 млн сўм маъмурий жарималар қўлланилди. Шундан жорий йилнинг 10 ноябрь ҳолатига кўра, қонунбузарлардан 141,5 млн сўм ундирилди.

131 та махсус техникалар ва 380 нафар ходимлар  ёрдамида вилоятимиздаги 304 та маҳаллаларнинг  129 таси ҳудудидан 22109 тонна маиший ва қаттиқ чиқинди олиб чиқилиб, полигонларга жойлаштирилди.  117   та кўп қаватли уйлар ҳудуди тозаланди.

Санитар тозалашда хизмат кўрсатувчи корхоналарга қарашли 148 та транспорт воситалари ҳар куни техник кўрикдан ўтказилди. Ҳар куни чиқинди ташувчи транспортлар ҳаракати доимий назорат остида фаолият юритиб, белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилмоқда.

Ойлик доирасида 136 та ижтимоий соҳа иншоотлари, жумладан, 31 та мактаб, 26 та мактабгача таълим ташкилоти, 34 та шифохонанинг  санитария ҳолати ўрганилиб, уларда аниқланган 129 та камчиликлар бартараф этилди.

233,7 км узунликдаги сув ҳавзалари, каналлар ва ариқлар тозаланиб, улардан 584 тонна чиқинди олиб чиқилди. 6950 метр янги суғориш  тизимлари яратилди. 7900 метр узунликдаги суғориш тизимлари эса таъмирланди.

Ҳудудларда жами 11 млн 109 минг 193 дона кўчат ва буталар захираси яратилди. Энг катта захира Жиззах шаҳрида (4,79 млн дона) ва Шароф. Рашидов туманида (2,18 млн дона) шакллантирилди Айни пайтда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

Вилоятнинг барча туманларида тозаликни таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш ва назорат қилиш мақсадида ҳар бир ҳудуд учун масъуллик тамойили асосида ички кўчалар ва маҳаллалар ҳудудларининг махсус хариталари шакллантирилиб, масъуллар белгиланди. 

Зоир ТУРСУНҚУЛОВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *