ОНА ТИЛИГА ЭҲТИРОМ — МИЛЛАТГА ЭҲТИРОМ!

“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали ҳамда ҳудудий газ таъминоти бўлимлари ходимлари ўртасида “Умуммиллий диктант” танлови ўтказилди.

Филиалнинг ўндан зиёд ҳудудий бўлим аъзолари қатнашган мазкур танловдан кўзланган асосий мақсад — давлат тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни янада юксалтириш, ходимларнинг имло саводхонлигини ошириш, ёзма нутқ маданиятини мустаҳкамлаш ҳамда ўзбек тилининг адабий меъёрларига риоя этиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат бўлди. Танлов давомида иштирокчилар ўз билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказиб, она тилимизда саводли ёзиш бўйича маҳоратларини намоён этдилар.

Якуний натижаларга кўра, «Ғаллаоролтумангаз» ГТБ ходими Индира Салоҳиддинованинг ижодий иши биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Кейинги ўринларни “Зарбдортумангаз” ГТБ ҳамда “Ҳудудгаз Жиззах” ГТФ ходимлари эгаллашди.

Танлов ғолиблари бошланғич касаба уюшмаси ташаббуси билан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

С.ЮСУПОВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *