ЎЗБЕК ТИЛИ ЖОЗИБАСИ САҲНА УСТАЛАРИ НУТҚИДА

Жиззах вилоят мусиқали драма театрида “Тил миллат кўзгусидир” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Олия Эштўхтарова, Жамила Деҳқонова, Абдураим Лапасов, Жўра Исроилов, Рая Абдуллаева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Чарос Бурхон ҳамда Жиззах шаҳридаги 19-сонли мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир аввалида иштирокчилар театрда ташкил этилган  музей билан таништирилди. Театрнинг ташкил этилишидан шу кунга қадар олиб борган фаолияти ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, ўқувчилар билан тилга давлат тили мақомини бериш нима учун кераклиги, тилни асраш миллатга нима бериши, миллат маънавиятини, маданий меросини асрашда тилнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашилди. Шундан сўнг устозлар томонидан Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишининг тарихи, бугунги кундаги аҳамияти, ўзбек тилининг ривожи ҳақида суҳбатлашилди.

Ўқувчилар талаби билан актёрлар томонидан монолог, шеър ва спектакллардан парчалар ўқиб берилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Якунда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, болалар шоири Абдураим Лапасов ўзининг “Мен – ўша” номли шеърий тўпламидан ҳар бир иштирокчига совға қилди.

Тадбир савол-жавобларга бой, кўтаринки кайфиятда ўтказилди.  

Чарос Ёқубова,

Жиззах вилоят мусиқали драма

театри адабий бўлим мудири.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *