Бугунги кунда туманимизда хатлов ишлари юқори савияда ва жадал суръатларда олиб борилмоқда. Хатловда Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган режа график асосида маҳаллалар (аҳоли хонадонлари) босқичма-босқич қамраб олинмоқда. Жараёнда аниқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида замонавий усуллар ва рақамли технологиялардан кенг фойдаланилмоқда.
Айни вақтда туман ҳудудидаги 4 та маҳаллада хатлов ишлари амалга оширилган бўлса, жорий йил якунига қадар яна 3 та МФЙда кўчмас мулкларни инвентаризациядан ўтказилиб якунлаш режалаштирилган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда режа-жадвалга асосан 5 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегаралари UZKAD тизимида шакллантирилди ва ушбу маҳаллаларда 239 та инвентаризация ҳудуди яратилди. Шундан инвентаризация ҳудудидаги 3021 та кўчмас мулк объектлари бўйича хатлов қилиш ишлари бажарилди.
Бугунги кунга қадар жами хатловдан ўтказилган объектлар сони – 3021 та тани ташкил этади.
UZKAD тизимига ўтказилган объектлар –2893 та.
Шундан, турар жой объектлари – 2750 та, нотурар жой объектлари – 143 та, “Эътироф” автоматлаштирилган ахборот тизимига ўтганлар – 1164 та, муҳокамада эса –889 та.
Ушбу кўрсаткичлар фуқароларнинг мулк ҳуқуқларини тан олиш ва расмийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг изчил давом этаётганини кўрсатади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган хатлов ишлари кадастр соҳасида маълумотлар базасини янгилаш, ер ва мулк объектларини аниқ ҳисобга олиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур жараён кадастр тизимини янада такомиллаштириш ва ҳудуд ривожи учун мустаҳкам асос яратади.
У. ҚУВОНДИҚОВ,
Давлат кадастрлари палатаси
Жиззах вилояти бошқармасининг
Зафаробод туман филиал раҳбари