ЖИЗЗАХ КЎМИР ОМБОРИГА ПРЕСС ТУР

“Кўмиртаъминот” МЧЖ Жиззах вилоят филиалининг Жиззах кўмир омборида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс тур ташкил этилди.


Омбор “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Ангрен” кўмир кони томонидан ёқилғи билан таъминланади. Шароф Рашидов, Пахтакор ҳамда Зафаробод туманларидаги ижтимоий соҳа муассасалари, ташкилот, давлат хусусий шерикчилик асосида иш юритувчи тадбиркорлар ва газлаштирилмаган ҳудудларда яшовчи аҳоли учун ёқилғи етказиб беради.
– Жорий куз-қиш мавсуми учун омборимизга жами 70453,9 тонна кўмир ёқилғиси қабул қилиб олинди. 2024 йил июнь-сентябрь ойларида 34364,0 тоннаси вилоят ижтимоий соҳа объектлари тизимидаги муассасаларга белгиланган режага биноан етказиб берилди, – дейди МЧЖ мутахассиси В. Хўразов.- Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги «Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини Давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш» тўғрисидаги қарорига асосан ДХШ ташкилотлари жорий мавсумда 6205,0 тонна кўмир билан таъминланди.
Совуқ кунлар бошланиши билан эҳтиёжманд аҳолига жами 29884,9 тонна маҳаллий ва 180,0 тонна импорт кўмир арзонлаштирилган нархда сотилди.


– Аҳолининг ёқилғига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш учун омборимизда 34885,0 тонна заҳира ҳам мавжуд. Бундан ташқари маҳсулотга қўшимча талаб бўлган тақдирда маҳалла раислари “Кўмиртаъминот” МЧЖга мурожаат қилишади. Шундан сўнг омбордан белгиланган миқдорни тарозида ўлчатиб олиб кетишади – дея маълумот берди омбор экспедитори Ойбек Якубов.


Омбор мутахассисларининг айтишича, вилоятимизда ”Кўмиртаъминот” МЧЖга қарашли 8 та омбор мавжуд бўлиб, улар газлаштирилмаган ҳудудлардаги аҳолини қаттиқ ёқилғи билан таъминлаб келмоқда.
Пресс тур давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга МЧЖ мутахассисларидан керакли жавобларни олишди.

Ш.МАНСУРОВА.

Ш.ЭГАМҚУЛОВ (фото)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *