ЖИЗЗАХ ЁШ БОКСЧИЛАРНИ ЧОРЛАДИ

 Кеча Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида бокс бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаларига старт берилди. Унда вилоятлар, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Республика ва Чирчиқ  олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази вакиллари йилнинг илк йирик мусобақасида ғолиблик учун беллашадилар.

-Бу мусобақа келгусида халқаро ареналарда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи номзодларни ҳам саралаб беради, – дейди вилоят спорт бошқармаси матбуот котиби Мансур Хайдаров – Мусобақада 12 вазн тоифасида 168 нафардан ошиқ боксчи иштирок этаяпти. Чемпионат 25 январга қадар давом этади. Ўзбекистоннинг янги чемпионлари билан келгуси сонларимизда таништирамиз.

Нурсултон АНОРБОЕВ.

Муаллиф олган суратлар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *