ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР — «ЮКСАЛИШ» НИГОҲИДА

“Юксалиш” ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан аҳоли фаровонлиги ва ҳаёт сифатига бевосита дахлдор масалалар юзасидан жамоатчилик мониторинглари ўтказилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони 6-иловаси 175.1-банди ижроси доирасида ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳолати ўрганилди. Мониторинг жараёнида маҳсулотлар тури ва сифати, аҳолининг сифатли ҳамда хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Шунингдек, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 6-иловаси 125-банди ижроси юзасидан Шароф Рашидов, Пахтакор туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида жамоатчилик мониторинги ташкил этилди.
Унда кўп квартирали уйларнинг ички иссиқлик тизимлари ҳолати, иссиқлик таъминотидаги муаммолар, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятлари, шунингдек, қуёш панеллари ва бошқа яшил энергия манбаларини жорий этиш ҳолати ўрганилди.
Мониторинглар якунида аниқланган ҳолат ва муаммолар таҳлил қилиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари турини кенгайтириш, чуқур қайта ишлашни ривожлантириш, маҳсулот сифатини ошириш, кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминотини яхшилаш, энергия тежамкорлигини ошириш ҳамда яшил энергия технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Бу каби жамоатчилик мониторинглари аҳоли манфаатларига дахлдор масалаларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *